Ўзбекистон | 10:59 / 19.09.2020
11331
4 дақиқада ўқилади

Симсиз Avalon чангютгичлари: ихчам ва қувватли

Қулайлик ҳаммага ёқади. У Сиз учун ҳам муҳим бўлса керак. Қулайлик айниқса уй йиғиштиришда ўта муҳимдир. Уйни тозалаш сизга ёқиши ёки ёқмаслигидан қатъий назар, агар ишлатадиган маиший техникангиз қулай бўлса, бу жараён ҳатто роҳат бағишлаши ҳам мумкин.

Уйни озода сақлаш учун ҳар сафар ҳамма жойни ёғ томса ялагудек қилиб тозалаш шарт эмас. Демак, оғир ва азим чангютгичдан ҳар сафар фойдаланиш ҳам шарт эмас. Кундалик уй йиғиштиришнинг анча енгил ва қулайроқ йўли мавжуд – ихчам ва симсиз Avalon AVL-VCC 4135 чангтюгичи. Бу чангютгич қандай афзалликларга эгалигини билишингиз билан, сизда уни харид қилиш истаги пайдо бўлишига аминмиз.

Дизайн ва ранги

Янги чангютгич кўк ва қизил рангларда тақдим этилган. Рангидан келиб чиққан ҳолда у AVL-VCC 4135 B (кўк) ёки AVL-VCC 4135 R (қизил) деб аталиши мумкин. Авваламбор чангютгич ўзининг футуристик ташқи кўриниши билан диққатни жалб қилади. Чангютгич эргономик жиҳатдан пухта ишланган: дастаси сифатли ва ушлашга қулай. Тугмалари бармоққа яқин жойлашгани сабабли чангютгичдан фойдаланиш жуда осон.

Ихчамлиги, функционаллиги ва қуввати

Чангютгични биринчи бор ишга туширганда, унинг ихчам бўлишига қарамай, юқори қувватга эгалигига лол қолишингиз аниқ. Шу билан бирга унинг энергия сарфлаш даражаси жуда паст ва атиги 400 W ни ташкил этади. Бу дегани, у оддий чангютгичдан деярли беш марта тежамлироқ, аммо айни вақтда унинг сўриш қуввати сезиларли даражада фарқ қилмайди. Янги чангютгич икки тезлик тизимига эга. Биринчи тезликда сиз диван ва кресло, карниз, мебель ёки автомобилингизни тозалашингиз мумкин. Турбо тизими эса хоналардаги гиламларни тозалаш учун аъло даражада тўғри келади. Унда ўрнатилган аккумуляторнинг қуввати 2500 mAh тенг. Бу қувват хонадонни тозалашга бемалол етарлидир. Чангютгич иккиталик циклонли фильтр билан жиҳозланган. Фильтрни жойидан ечиб олиш ёки тозалаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Лозим бўлганда сувда чайиб ишлатишдан аввал яхшилаб қуритсангиз бас.

Чангютгич чўткаси валик шаклида ясалган ва композит толалардан ташкил топган. Чўтка ўз вазифасини жуда яхши бажаради ва юзалардаги чангни аъло даражада тозалайди. Айтиш лозимки, чўткалар бир нечта турда тақдим этилган. Узуни хонадонни йиғиштиришда ишлатилса, калтаси автомобиль салонини тозалаш учун аъло даражада тўғри келади. Фойдаланиш янада қулайроқ бўлиши учун қўшимча чўткалар чангютгичнинг дастасида жойлаштирилган.

Янги Avalon техникаси классик чангютгичларнинг барча афзалликларини ихчам корпусда мужассам этган. Avalon чангютгичи билан ҳатто хонадонни йиғиштириш ҳам роҳат бахш этади. Avalon – қулай техника ҳашаматли ҳаёт учун.

Батафсил маълумот учун:

Facebook: fb.com/avalon.uzbekistan

Instagram: @avalon_uz

Телефон рақами: +99898-000-49-00

Сайт: avalon.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид