Ўзбекистон | 10:13 / 22.09.2020
26420
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг расмий захиралари ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳажми 34,6 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.

2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра расмий захиралар 34,6 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор олтин (18,8 млрд доллар) ва хорижий валютадаги захира активлар (15,4 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан кўп.

Бундан олдин, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 34 млрд доллардан ошгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид