Жамият | 16:30 / 28.09.2020
32557
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонлик ўқувчилар диққатига: АҚШ мактабида бир йил ўқиш имконияти

Инглиз тилини яхши биласизми? АҚШдаги ўрта таълим мактабида бир йил таҳсил олишни истайсизми? Ҳақиқий америкалик оилада яшаб, уларнинг ҳаёт тарзи, тилини яқиндан ўрганишни-чи? У ҳолда FLEX дастури айнан сиз учун!

Future Leaders Exchange – FLEX (Келажак лидерлари алмашинуви) дастури АҚШ давлат департаментининг Таълим ва Маданият ишлари бюросининг маданий алмашинув лойиҳаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур дастур юртимиз мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга АҚШнинг ўрта мактабида ўқиш ва америкалик мезбон оилада бир йил давомида яшаш имкониятини беради. Дастур АҚШ ҳукумати томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

2021-2022 йил учун FLEX дастури имтиҳонлари онлайн равишда амалга оширилади. Унда қатнашиш барча учун очиқ ва бепул бўлиб, танловда ногиронлиги бор шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.

Дастурда қатнашиш учун асосий талаблар эса қуйидагича: 

1. Ёш ва синф мезонларига мос келиш. 2004 йил 1 январдан 2006 йил 15-июлгача туғилган ва мактабда 9, 10 ёки 11-синфларда, ёки лицей, коллежнинг 1 ёки 2 босқичида ўқиётган бўлиши; 

2. Ариза топшираётган пайтда Ўзбекистон мактабида таълим олаётган ва истиқомат қилаётган бўлиши; 

3. Яхши ва аъло баҳоларда ўқиш; 

4. Инглиз тилини аъло даражада ўзлаштириш ва танлов доирасида ушбу маҳоратни намоён эта олиш;

 5. Америка визаси талабларига жавоб бериш; 

6. Ўзбекистон фуқароси бўлиш; 

Аризани тўлдириш учун интернет орқали ais.americancouncils.org ёки discoverflex.org манзилига кириш лозим. Аризалар 2020 йил 1 сентябрдан 15 октабргача қабул қилинади. Ариза топшириш бошланганидан кейин 10 кун муддат ичида тугатиш лозим. 

Танлов босқичлари: 

1 тур: 2020 йил 1 сентябрдан 15 октябргача номзодлар учун очиқ. Ушбу тур дастлабки онлайн ариза ва 3 та иншо саволларини ўз ичига олади, улар ариза топширилган кундан бошлаб 10 кун ичида топширилиши керак. 

2 тур: Сараланган ўқувчилар ариза топширганидан сўнг дарҳол инглиз тилидан онлайн тестда қатнашишга таклиф қилинади. (72 соат ичида бажарилиши шарт)

3 тур: Ярим финалчилар иштирок этадиган ушбу финал босқич ноябрь ойида бошланади ва интервью, 3та иншо мавзулари, анкета ва инглиз тилида чуқурлаштирилган тестни ўз ичига олади. Мазкур босқичда иштирок этганлар ўз мамлакатларидаги Америка Кенгашлари офисида қатнашиш учун таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, FLEX дастурининг асосий мақсади халқаро муносабатларни шакллантириш, Америка қўшма штатлари фуқаролари ва бошқа халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашдир.

Америка Кенгашлари билан боғланиш:

American Councils for International Education Uzbekistan

Email: flex.uz@americancouncils.org

Telegram: ACCELS

Facebook: AmericanCouncilsUzbekistan

Discoverflex.org

Ариза топшириш бўйича кўрсатмалар қуйидаги манзилда: ACCELS

Ўзбек тилида: ACCELS

Дастур рисоласи: aisforms.s3.amazonaws.com

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид