Жаҳон | 18:25 / 30.09.2020
41571
1 дақиқада ўқилади

Америкалик биолог грипп коронавирусга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида гапирди

Докторнинг сўзларига кўра, коронавирусдаги мутациялар хавотир уйғотмоқда.

Фото: Global Look Press

Грипп инфекцияси коронавирусни янада кучайтириб юборади, деди Жорж Мейсон университети (АҚШ) профессори, биология фанлари доктори  Анча Баранова.

Аммо бу грипп вируси қисмларининг коронавирус билан чатишиши ёки ўтиши билан боғлиқ эмас, деб таъкидлади олима. Улар иккита мутлақо бошқача вируслар бўлиб, ҳеч қандай таркибий қисмларини алмаша олмайди. Шунчаки одам организмига қўшалоқ зўриқиш тушади.

«Шу билан бирга, коронавирусдаги мутациялар хавотир уйғотмоқда. Ҳозирда нафақат D614G штамми,  балки янги мутациялар ҳам қайд этилган. Улар янада ёмонроқ. Invitro тажрибаси шуни кўрсатдики, уларни дастлаб мавжуд бўлган вирусга қарши антитаналар билан зарарсизлантиришнинг имкони йўқ», деди Баранова. 

Бу яратилаётган вакциналар борасида ҳам хавотир уйғотади, дея хулоса қилди доктор.

Мавзуга оид