Жамият | 11:55 / 30.09.2020
5498
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани машина уриб кетди

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 03:00ларда 1963 йилда Бухоро вилоятида туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган "Нексия-2" автомашинани Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 920-км.да "Термиз-Тошкент" йўналиши бўйича бошқариб кетаётган бўлган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, шу вақтда у йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган қисми мавжуд бўлмаган жойда йўлни чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган пиёда О.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда О.Т. олган тан жароҳатларининг оғирлик даражаси бўйича воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Оқолтин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид