Ўзбекистон | 16:49 / 02.10.2020
12068
2 дақиқада ўқилади

Тиббиёт ОТМларида қисман анъанавий таълимга қайтилмоқда

Октябрь ойидан тиббиёт ОТМларининг бакалавриат йўналиши битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда.

Республика махсус комиссияси қарори билан коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, октябрь ойидан:

  • Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари;
  • Тошкент тиббиёт педиатрия институти;
  • Қорақалпоғистон тиббиёт институти;
  • Тошкент фармацевтика институти;
  • Тошкент давлат стоматология институти;
  • Андижон давлат тиббиёт институти;
  • Бухоро давлат тиббиёт институти;
  • Самарқанд тиббиёт институтининг бакалавриат йўналишини битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларнинг бакалавриат йўналишлари биринчи босқич талабалари учун ҳам 12 октябрдан бошлаб анъанавий шаклда олий таълим муассасаларида 3 кундан 2 ҳафтагача танишув дарслари ташкил қилиниши ҳақида маълум қилинган эди. Танишув дарслари тугагач улар учун ўқиш масофавий тарзда давом этади.

Мавзуга оид