Ўзбекистон | 12:10 / 09.10.2020
27569
2 дақиқада ўқилади

Молия институтига янги ректор тайинланди

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимида фаолият юритиб келган Тўлқин Тешабоев Тошкент молия институти ректори этиб тайинланган. Бу ҳақда ТАТУ ахборот хизмати хабар берди.  

Жорий йилнинг июнь ойи охирларида Тошкент Молия институти ректори Улуғбек Азизов бошқа ишга ўтказилганди. Унинг ўрнига шу вақтгача проректор лавозимида ишлаб келган Султонали Меҳмонов институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Тўлқин Тешабоев Тошкент электротехника алоқа институти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси, Тошкент ахборот технологиялари университети молия ва иқтисод масалалари бўйича проректори, Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси бўлиб ишлаган.

2012-2014 йилларда у Тошкент ахборот технологиялари университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори, 2014-2016 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раис ўринбосари бўлган. 2016 йилдан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори сифатида ишлаб келаётганди

Аввалроқ, Сарвар Бобохўжаев Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинлангани хабар берилганди

Мавзуга оид