Қирғизистон ТИВ раҳбари Ўзбекистон элчиси билан учрашувда мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлашганини маълум қилди
Қирғизистоннинг янги тайинланган ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бугун Россия ва Марказий Осиё давлатлари элчилари, жумладан, Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов билан учрашган. Вазир элчиларга мамлакатда вазият барқарорлашаётганини, сиёсий жараёнлар конституция ва қонунлар доирасига қайтгани ҳақида гапирган.
15 октябрь куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Kaзaкбаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидовни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Маълум қилинишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон элчиси Руслан Kaзaкбаевни мазкур лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унга муваффақиятлар тилаган, шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов номидан табрикларни етказган.
Ўз навбатида, Руслан Kaзaкбаев Ўзбекистон элчисига мамлакатдаги вазият ҳақида маълумот берган. У мамлакатдаги сиёсий вазият барқарорлашгани, шунингдек, Қирғизистон парламентининг янги спикери сайлангани, бош вазир ва ҳукумат аъзолари тайинланганини маълум қилди.
Учрашув чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ва истиқболлари юзасидан фикр алмашган, шунингдек, минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича кейинги ҳаракатлар муҳокама қилинган.
Руслан Kaзaкбаев аввал эришилган келишувлар тўлиқ амалга оширилиши муҳимлигини таъкидлаган. Шу сабабли яқин вақт ичида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашишга тайёрлигини билдирган.
Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар жараёни ва савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилган.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024