Спорт | 21:26 / 19.10.2020
8317
1 дақиқада ўқилади

Мисрлик Эззелдин Баҳодир Гиннесс рекордлар китобидан жой олди

Мисрлик 74 ёшли Эззелдин Баҳодир жаҳоннинг энг ёши катта профессионал футболчиси деб тан олинди, дея хабар бермоқда Reuters.

Манбанинг ёзишича, Баҳодир Гиннес рекордлар китобидан рекордчи сифатида ўрин олиши учун иккита ўйин ўтказиши етарли бўлган. 74 ёшли футболчи дастлаб март ойида майдонга тушиб, пенальтидан гол уришга ҳам эришган бўлса, пандемия сабабли иккинчи ўйинини ўтказиши учун ярим йил кутишига тўғри келди. 

Ниҳоят, рекорд ўрнатилди. Эззелдин Баҳодир «6 октябрь» дея номланган клуб сафида  «Ал-Оят» жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин давомида 74 ёшли футболчини 6 нафар невараси ҳам стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб турди.

«Бу борадаги рақобатни янада қийинлаштириш учун шахсий рекордимни яна бир марта янгилаш ниятидаман», - дейди Баҳодир рекордчи сифатидан тан олинган ўйинидан кейин.

Маълумот учун, бунгача энг ёши катта рекордчи футболчи номи исроиллик 73 ёшли Исаак Хайикка тегишли эди.

Мавзуга оид