Ўзбекистон | 09:59 / 22.10.2020
22555
2 дақиқада ўқилади

Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 22 октябрь куни, халқ депутатлари Олтинкўл тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ва маъруза қилди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилиб, туманга янги ҳоким тайинланди. 

Иқболбек Матрўзиев

Иқболбек Матрўзиев Олтинкўл тумани ҳокими лавозимини эгаллади. 

Иқболбек Матрўзиев 1984 йилда Жалақудуқ туманида туғилган, Андижон давлат университетини тамомлаган, маълумоти бўйича мутахассислиги - касб таълими (иқтисодиёт).

У 2009-2014 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари - бюджет бўлими бошлиғи, 2014-2017 йилларда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2017-2018 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2018 йилдан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Олтинкўл туманининг аввалги ҳокими Назиржон Ўринбоев октябрь ойи бошида ҳаётдан кўз юмганди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, собиқ ҳоким қандли диабет ва гипертония касалликларидан вафот этган.

Мавзуга оид