Эрдўған Туркиянинг Қорабоғдаги ихтилофни ҳал қилишда иштирок этишга ҳақли эканини айтди
Туркия Тоғли Қорабоғда Озарбойжон ва Арманистон ўртасида кечаётган ихтилофни ҳал қилишда Россия билан бир қаторда иштирок этишга ҳақли. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди.
“Агар Россия Қорабоғ муаммосини ҳал қилишда иштирок этмоқчи бўлса, унда Туркия ҳам бунга кам ҳуқуққа эга эмас”, деб айтган Эрдўған. Унинг таъкидлашича, Москва томонидан бу борада ҳозирча эътироз билдирилмаган.
“Биз Россия билан бирга Сурияда, Ливияда ишламоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтган Туркия етакчиси Москва билан Қорабоғ ихтилофи бўйича шундай шароитларда тенг ҳуқуқли асосда иштирок этиш имкониятига изоҳ бериб.
Россия АҚШ ва Франция билан бирга Қорабоғдаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича Минск гуруҳи ҳамраиси ҳисобланади. Туркия ҳам бу гуруҳга Арманистон ва Озарбойжон каби оддий аъзо сифатида киради. Анқара Минск гуруҳининг Озарбойжонни очиқчасига қўллаб-қувватлашини айтаётган ягона аъзоси ҳисобланади. Жумладан, Анқара Қорабоғнинг “арман оккупацияси”га чек қўйишга чақирмоқда ва Озарбойжонга ҳарбий кўмак кўрсатишга тайёрлигини айтмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «дафн этиш»га ваъда берди
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024