Ўзбекистон | 17:35 / 26.10.2020
9880
1 дақиқада ўқилади

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси сайтига хакерлар ҳужум қилди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг расмий сайтига номаълум хакерлар томонидан ҳужум қилинди.

Ҳужум натижасида сайтда «Hacked by yaxshi amaki» сарлавҳали хабар қолдирилган, хабарнинг ичида эса сайт ахборот хавфсизлиги текширилгани маълум қилинган ҳамда телеграм манзил қолдирилган.

«Сайтни ахборот хавфсизлиги шу соҳа бўйича ишга кира олмаган яхши бир амаки томонидан текширувдан ўтказилди», – дейилади ҳужум натижасида қолдирилган хабарда.

Бу хабар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлиб, айлана бошлаганига бир неча соат бўлган бўлсада, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бу ҳолатни тўғрилай олмади ва расмий муносабат ҳам билдирмади.

Мавзуга оид