Ўзбекистон | 12:15 / 26.10.2020
10506
1 дақиқада ўқилади

Япониянинг янги бош вазири Курил ороллари борасидаги музокараларга якуний нуқта қўймоқчи

Япониянинг янги Бош вазири Ёсихиде Суга Курил ороллари борасидаги музокараларни муваффақиятли якунлаб, Россия билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш ҳамда тинчлик шартномаси имзолашни ният қилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Япония парламентидаги илк нутқида маълум қилган.

Фото: EPA-EFE

«Кейинги авлодларга ҳам бу муаммони қолдирмасдан, шимолий ҳудудлар [Курил ороллари] борасидаги музокараларга якуний нуқта қўйиш керак. Мен олий раҳбарият даражасидаги очиқ мулоқотлар ёрдамида Россия билан ҳар томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қиламан, шунингдек, тинчлик шартномасини имзолашга ҳам…» – деди Суга.

Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясининг янги раиси 71 ёшли Ёсихиде Суга 16 сентябрь куни мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқланган эди. Унинг номзодини парламент депутатларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган.

Ҳукуматнинг аввалги раҳбари Синдзо Абе соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли истеъфо берганди.

Мавзуга оид