Туркия Қорабоғ масаласида Озарбойжонни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди
Туркия Тоғли Қорабоғ масаласида Озарбойжонни қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев билан ўтган музокараларда айтиб ўтди.
“Мен президентимизнинг топшириғи билан келдим. У бу масалада қардош Озарбойжонни ёлғиз қолдирмасликни, Бокуга мунтазам ташриф буюриб, биргаликда ҳаракат қилишни буюрди”, – деб айтган Човушўғлу.
Туркия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, унинг кўплаб ҳамкасблари ҳозирда Озарбойжонда қолмоқда, бошқа расмий шахслар, жумладан, Мудофаа вазири Хулуси Акар республикага яқин орада келади.
Озарбойжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғдаги жанговар тўқнашувлар 27 сентябрдан бери давом этмоқда. Икки томон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича уч марта келишувга эришилган, бироқ ҳар гал ушбу келишувлар кучга кириши биланоқ бузилган.
Мавзуга оид
20:48 / 25.12.2024
Эрдўған Суриядаги курд қуролли гуруҳларини «кўмишга» ваъда берди
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
00:45 / 23.12.2024
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
17:52 / 17.12.2024