Фан-техника | 13:52 / 02.11.2020
6478
2 дақиқада ўқилади

Starlink интернетининг тезлиги рақобатчиларидан 4 баробар юқорилиги маълум бўлди

Фото: Shutterstock

Starlink интернет компанияси тақдим этаётган интернетнинг тезлиги бета-тест жараёнларида ўзининг рақобатчиларидан деярли 4 маротаба юқори эканлиги маълум бўлди.

PCMag нашрининг хабар беришича, Starlink интернетининг юклаб олиш тезлиги 80 Мбит/секундгача чиққан, фойдаланувчилар томонидан юклаш тезлиги эса 13,8 Мбит/секундни ташкил қилган. Компаниянинг асосий рақобатчилари Viasat ва HugesNet тақдим қилаётган интернет тезлиги эса юклаб олиш учун 25 Мбит/секундни, юклаш учун бор ёғи 3 Мбит/секундни ташкил қилган.

Маълум қилинишича, илк тест синовлари бошланган июль ойидан бери тезлик 2,5 баробар ошган.

Илон Маскка тегишли Starlink компанияси сунъий йўлдош орқали тақдим қилаётган интернет хизматларини 27 октябрдан АҚШ ва Канадада очиқ тест қилиш бошланди. Хизмат учун бир ойлик абонент тўлови 99 АҚШ долларини ташкил қилади. Starlink интернет хизматларидан фойдаланиш учун абонентлар, бундан ташқари, антенна билан жиҳозланган қурилма ва Wi-Fi роутер сотиб олиши керак бўлади. Бу техникаларнинг умумий қиймати АҚШда 499 долларга тушади.

Мавзуга оид