Ўзбекистон | 20:30 / 05.11.2020
8387
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Қирғизистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

2020 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбари Қирғизистон билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид