Жаҳон | 15:11 / 05.11.2020
8445
1 дақиқада ўқилади

Тартибсизликлар туфайли Портлендга миллий гвардия киритилди

Полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва бошқа махсус воситалардан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Фото: РИА Новости

Портлендда сайловлардаги сохталаштиришларга қарши ўтказилган намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди: намойишчилар бинолар ойналарини синдириб, полициячиларга шиша идишлар улоқтиришни бошлашди. Малтном округи шерифи офисининг маълум қилишича, Орегон губернатори Кейт Браун полицияга ёрдам бериш учун Портлендга миллий гвардияни юборган.

Хабар қилинишича, тўққиз киши қўлга олинган. Қўлга олинганларнинг айримлари ёнидан ўқланган қуроллар чиққан.

Полиция оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва бошқа махсус воситалардан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Портлендда беш ойдан буён ирқчиликка қарши намойишлар ўтказиб келинаётганди. 4 ноябрь куни намойишчилар президент сайловида овозлар ҳисобланишида ғирромликка йўл қўйилмаслигини талаб қилишган.

Мавзуга оид