Жамият | 21:04 / 10.11.2020
8134
3 дақиқада ўқилади

Абдулла Азизов: «Бу йил «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушди»

2020 йилда «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушган. Шундан 800 мингдан ортиғи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов янги 103 автоматлаштирилган бошқарув тизимида фаол ишлаган тез тиббий ёрдам подстанцияларини тақдирлаш маросимида маълум қилди.

Тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва «BePro» дастурчилар маркази ўзаро ҳамкорлик лойиҳасига қўл урган.

Лойиҳани Жаҳон банки молиялаштирган. «Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мақсадида қўнғироқларни қабул қилиш ва қайта ишлашни автоматлаштириш, маълумот алмашиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларини бошқариш бўйича шошилинч тиббий ёрдамнинг марказлаштирилган ахборот тизими курси тематик такомиллаштириш бўйича ўқитиш ўтказилди ва курсларни тамомлаган мутахассисларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси ва «BePro» дастурчилар маркази иштирокида янги 103 ахборот тизими автоматлаштирилган бошқарув тизимида фаол ишлаган тез тиббий ёрдам подстанциялари тақдирланди.

Ҳозирда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизмати томонидан янги 103 ахборот тизими автоматлаштирилган бошқарув тизими учун қуйидагиларни таъминлашга имкон берадиган дастурий аппарат комплекс жорий этилган:

  • Қўнғироқларни қабул қилиш, хизмат кўрсатиш ва рўйхатдан ўтказишни бошқаришнинг самарали механизми;
  • Тез тиббий ёрдам автомашиналарини бошқаришни назорат қилиш, мониторинг қилиш ва оптималлаштириш;
  • Диспетчерлик хизматини реал вақтда бошқариш, таҳлил, маълумотнома ва ҳисоботларни автоматик яратиш;
  • Ягона маълумотлар базаси шакллантириш;
  • Қўнғироқларни тезкор рўйхатдан ўтказиш ва бемор ҳақида маълумот олиш;
  • Ҳисобот ҳужжатларини яратиш, кўриш каби имкониятлар яратилди.

«Вазир ўринбосарининг айтишича, бир марта олинган маълумотлар тизимда электрон тарзда бригадага тўғридан тўғри узатилади ва бу билан вақтнинг бир неча марта камайишига олиб келади. Бу тизим ўрнатилишидан аввал эса чақириқ хақидаги барча маълумотлар аввал диспетчер томонидан қоғозга тушириб олинар эди. Шундан сўнг, телефон орқали бригадаларни йўналтирувчи иккинчи диспетчерга айтилиб, у ҳам қоғозга юқоридаги маълумотларни қайта тушириб, бригадага шу иккинчи марта тўлдирилган қоғоз билан хабар узатар эди.

Қолаверса, янги тизим орқали чақириқдан бўш бўлган ва чақириқ манзилига энг яқин бўлган тез тиббий ёрдам бригадасига хабар узатиш имкони яратилган ва уларнинг ҳаракати онлайн кузатиб борилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Мавзуга оид