Жаҳон | 20:33 / 11.11.2020
13047
1 дақиқада ўқилади

Мухолифат Пашинянга ультиматум қўйди

Аввалроқ мухолифат миллий қутқарув қўмитаси ташкил этилганини эълон қилган ва «хоинлик билан сотилган ерларни қутқариш»га ваъда берганди.

Фото: РИА Новости

Арманистон парламентининг мухолиф фракциялари бош вазир Никол Пашинянга ультиматум қўйди.

«Пашинянга истеъфога чиқиш учун бугун соат 24:00гача вақт берамиз», — деди «Дашнакцутюн» партияси вакили Ишхан Сагателян.

Агарда ушбу талаб бажарилмаса, мухолифат 12 ноябрь куни «Пашинян ва унинг сиёсий жамоасини ҳокимиятдан четлатиш масаласини ҳал қилади», деб қўшиб қўйди у.

Аввалроқ мухолифат миллий қутқарув қўмитаси ташкил этилганини эълон қилган ва «хоинлик билан сотилган ерларни қутқариш»га ваъда берганди.

Ереванда 10 ноябрь куни Пашинян Россия ва Озарбойжон етакчилари билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги баёнотни имзолаганидан сўнг оммавий норозиликлар бошланди.

Мавзуга оид