Жаҳон | 18:53 / 14.11.2020
7401
1 дақиқада ўқилади

АҚШ махфий сунъий йўлдошини учирди

Сунъий йўлдошнинг мақсади, орбитаси, ўлчами ва бошқа хусусиятлари маълум қилинмаган. Унинг нархи миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Фото: space.com

United Launch Alliance компанияси Канаверал бурунидан NROL-101 махфий сунъий йўлдошини ташувчи Atlas V оғир ракетасини учирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, сунъий йўлдош АҚШ миллий ҳарбий-космик разведка бошқармасига қарашли.

Сунъий йўлдошнинг мақсади, орбитаси, ўлчами ва бошқа хусусиятлари маълум қилинмаган. Унинг нархи миллиард доллар деб баҳоланмоқда.

Бундай турдаги сунъий йўлдошларнинг миссияси ва имкониятлари сир сақланади.

Маълумотларга кўра, оғирлиги олти тоннага етадиган NROL-101 радиоэлектрон разведка сунъий йўлдоши ҳисобланади.

Мавзуга оид