Жаҳон | 15:50 / 16.11.2020
9744
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған парламентга Озарбойжонга қўшин жўнатиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини киритди

Ҳужжатда қайд этилишича, "Озарбойжонга ҳарбийларнинг юборилиши Туркия миллий манфаатларига мос келади".

Фото: Anadolu Agency

Туркия парламенти Озарбойжонга турк ҳарбийларини жўнатиш масаласини кўриб чиқади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган тегишли фармон лойиҳаси мамлакат қонунчилик органига тақдим этилди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

“Қўшма марказ жойлашадиган ерни Озарбойжон белгилайди. Марказда ҳарбийлар, зарурат туғилганида эса фуқаро мутахассислар фаолият олиб боради”, – дейилади фармон лойиҳасида.

Ҳужжатда қайд этилишича, “Озарбойжонга ҳарбийларнинг юборилиши Туркия миллий манфаатларига мос келади”.

9 ноябр куни Озарбойжон президенти Алиев, Арманистон бош вазири Пашинян ва Россия президенти 2020 йилнинг 10 ноябридан Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни бутунлай тўхтатишни назарда тутувчи баёнотни имзолаганини эълон қилганди.

Шундан сўнг 2 мингга яқин Россия тинчликпарвар кучлари ҳудудга 5 йил муддатга кириб келгани маълум қилинди.

11 ноябр куни эса Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш қўшма маркази бўйича Россия-Туркия баённомаси имзоланганини маълум қилди.

Мавзуга оид