Ўзбекистон | 16:47 / 17.11.2020
16104
1 дақиқада ўқилади

Алишер Мақсудов Экология қўмитаси раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармони билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси тайинланди. 

Қўмита хабарига кўра, давлат раҳбарининг 2020 йил 16 ноябрдаги ПФ-6111-сон фармонига мувофиқ Алишер Мақсудов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси сифатида иш бошлади.

Алишер Мақсудов 1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У 2017 йилдан шу кунга қадар «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига 2020 йил мартидан раислик қилган Шавкат Абдураззоқов шу йил сентябрида Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид