Ўзбекистон | 09:36 / 19.11.2020
4259
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ОАВ ходимларини спорт майдонига чорлайди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан шу йил 28-29 ноябрь кунлари оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қилади.

Спорт мусобақаларида ОАВ ходимлари бадминтон (яккалик ва микст йўналишларида), стол тенниси (яккалик) ҳамда волейбол бўйича (эркаклар ва аёллар) ўзаро мусобақалашади.

Бадминтон ва стол тенниси бўйича мусобақалар Ўзбекистон бадминтон федерациясида ташкил этилса, волейбол баҳсларига Миробод тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлик қилади.

«Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаларида қатнашиш истагида бўлган барча турдаги ОАВ ходимлари ва блогерлардан ўз талабномаларини жорий йил 25 ноябрга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг электрон манзили (info@minsport.uz) ёки (99) 482-52-12 рақамига Telegram мессенжери орқали юборишлари сўралади.

Унутманг, соғлом турмуш тарзига ошно бўлган инсон соғлом фикрлайди!

Мурожаат учун телефонлар: (71) 239-24-18, (71) 239-24-37

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Мавзуга оид