Ўзбекистон | 08:13 / 26.11.2020
4003
1 дақиқада ўқилади

“Air Cairo” авиакомпанияси Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга илк рейсини амалга оширди

2020 йил 25 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 10:10да Airbus A320-214 русумли самолёт И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: planespotters

Қайд этилишича, эндиликда ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари мунтазам парвозлар амалга оширилади.  

“Air Cairo” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги вакили Ҳусайн Шариф фикрича, келгусида парвозлар сонини ҳафтасига 4 мартагача ошириш режалаштирилган. Тошкентни Шарм-ал-Шайх, Қоҳира шаҳарлари билан боғловчи рейслар 2021 йилнинг апрел ойидан йўлга қўйилади.  
 
“Air Cairo”нинг илк парвози шу куннинг ўзида, соат 11:30да ўз ниҳоясига етди. 161 нафар йўловчи билан самолёт яна Мисрга учиб кетган.

Мавзуга оид