Спорт | 18:39 / 04.12.2020
13862
2 дақиқада ўқилади

Хайрулла Ҳамидов: «Нефтчи» мабодо четлатилса, «Андижон»га қарши «Динамо» ўйнаши керак»

Про лига сўнгги турида «Нефтчи» - «Турон» (0:1) учрашувидаги воқеалар ва Фарғона клубига қандай жазо чоралари қўлланиши масаласи ўзбек футболидаги асосий воқелик бўлиб турибди. «FutbolTV» шарҳловчиси телеканалдаги кўрсатувда ушбу масалада ўз фикрини билдирди.

«Нефтчи» четлатилган тақдирда, «Андижон» Суперлигада қолади, дейишаяпти-ю, аслида бунақа бўлмаслиги керак – Про лигадаги учинчи жамоа ўйнаши керак. Яъни, «Андижон» плей-оффда «Динамо» билан ўйнаши лозим. Барибир «Андижон» ҳам Суперлигада сўнгги ўринларда қолиб кетганини ҳис қилиш лозим, яъни лигада қолиш осон бўлмаслиги керак. «Андижон» «Динамо» билан ўйинда ҳам ютиши мумкин, лигада қолса ҳам керак деб ўйлайман, энг асосийси плей-офф баҳси ўтказилиши шарт. Ҳар ҳолда «Нефтчи» ва «Динамо» клублари узоқ тарихга эга, собиқ иттифоқ давридан буён тўп суриб келаётган жамоалар. Ҳар иккиси ҳам зўр мухлисларга эга вилоятлар шарафини ҳимоя қилаётган клублар саналади», - дейди Хайрулла Ҳамидов «Futbol TV»даги кўрсатувда. 

Аввалроқ, ПФЛ ва ЎФА Фарғонадаги тартибсизликлар борасида баёнот бериб, суриштирув ишлари якунига етгач, айбдорлар жавобгарликка тортилиши ва клубга нисбатан жазо чораси эълон қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид