Жаҳон | 00:01 / 05.12.2020
13162
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 2020 йилдаги энг яхши бизнесмени маълум қилинди  

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск 2020 йилнинг энг яхши бизнесмени деб топилди. Маск Fortune нашрининг бу борадаги ҳар йиллик рейтингида 1-ўринни эгаллади.

Фото: EPA

“49 ёшли Маск Силикон водийсидаги электромобиллар ишлаб чиқарувчи кичик компанияни дунёдаги етакчи автомобилсозлик компаниясига айлантира олди. Унинг SpaceX аэрокоинот компанияси эса 2011 йилдан бери биринчи марта америкаликларни орбитага қайтарди”, деб изоҳ берилган нашрда.

Нашр Маскнинг тадбиркор сифатидаги бош жиҳати йирик глобал бозорлар - автомобил, аэрокоинот ва технологик бозорларда ўйин қоидаларини ўзгартира олиши эканини айтган. 

“Tesla’нинг S&P 500 биржа индексига киритилиши Маскни дунёдаги иккинчи рақамли энг бой одамга айлантирди”, деб хулоса ясаган нашр ўз қарорига.

Fortune рейтингининг етакчи бешлигига Маскдан ташқари, процессорлар ишлаб чиқарувчи AMD компанияси раҳбари Лиза Су, Nvidia компанияси бошқарув раиси Женсен Хуанг, Netflix раҳбари Рид Хастингс ва Fortescue Metals Group металлургик компанияси раҳбари Элизабет Гейнс ҳам киритилган.

Мавзуга оид