Ўзбекистон | 13:37 / 09.12.2020
23220
2 дақиқада ўқилади

Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Pinterest

Norma’нинг ёзишича, тасдиқланган низомда қуйидагилар белгиланган:

автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш тартиби;

автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби;

автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга ва (ёки) автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартиришга рухсат этувчи талаблар ва шартлар.
 
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
 
Мазкур қарор кучга киргач, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
 
Ҳужжат 1.01.2021 йилдан кучга киради.

Мавзуга оид