Жаҳон | 16:05 / 10.12.2020
10372
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Жо Байденнинг ўғлига нисбатан суриштирув ишлари бошланди

Суриштирув Хантер Байден ва унинг шериклари томонидан Россия ва бошқа давлатларда бизнес юритишда солиқ қонунчилиги бузилиши эҳтимоли бўйича олиб борилмоқда.

Фото: AP Photo/Andrew Harnik, Pool

Жо Байденнинг ўғли Ҳантерга нисбатан "солиқ ишлари" бўйича суриштирув бошланди. Суриштирувни Делавэр федерал прокуратураси олиб бормоқда, деб хабар берди CNBS.

“Кеча Делавэрдаги прокуратура маслаҳатчи юристимга менинг солиқ ишларимни текшираётганини маълум қилганини билдим. Бу мавзуга жуда жиддий қарайман, аммо ишонаманки, ушбу мавзунинг профессионал ва холисона таҳлили ишларимни қонуний ва тегишли тарзда олиб борганимни кўрсатади”, — деди Ҳантер Байден.

 Ўз навбатида, CNN суриштирув Ҳантер Байден ва унинг шериклари томонидан Россия ва бошқа давлатларда, асосан Хитойда бизнес юритишда солиқ қонунчилиги бузилиши ва пул ювилиши эҳтимоли бўйича олиб борилаётганини маълум қилди. 

 Fox News телеканалининг ўз манбасига таяниб хабар беришича, кичик Байден кенг таркибдаги ҳакамлар жалб этилган суриштирув объектига айланган. 

 Шу билан бирга, терговчиларнинг Жо Байденга нисбатан эътирозлари йўқлиги айтилмоқда. Манбаларнинг сўзларига кўра, суриштирув 2018 йилда бошланган.

Мавзуга оид