Жаҳон | 12:26 / 11.12.2020
13063
2 дақиқада ўқилади

Time журнали «Йил одами»ни эълон қилди

“2020 йил одами” эътирофи АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент Камала Харрисга насиб қилди.

Time журнали “Йил одами” сифатида бирданига икки номзод АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент, бу лавозимни эгаллаётган биринчи аёл Камала Харрисни танлаб олди, деб ёзмоқда BBC нашри.

“Жо Байден ва Камала Харрис бирлиги тарихий аҳамиятга эга”, - дея твит қолдирилган Time журнали саҳифасида.

Демократик жуфтлик ўзи учун рақиб бўлган Доналд Трамп, бош инфекционист Энтони Фаучи ва тиббиёт ходимлари номзодларини ортда қолдирди.

Time журнали бош муҳаррири Эдвард Фелсентал икки сиёсатчининг “Америка ҳикоясини ўзгартиргани, ҳамдардлик ғазабдан устун эканини кўрсатгани, қайғули дунёда соғайиш ҳиссини баҳам кўраётгани” ҳақида ёзди.

Time 1927 йилдан буён йилнинг энг кучли таъсирга эга кишисини эълон қилиб келмоқда. 2019 йилда экология фаоли, мактаб ўқувчиси Грета Тунберг “Йил одами” деб топилган эди

2019 йилдан нашр “Йилнинг энг яхши ишбилармони”, “Йил спортчиси”, “Йил посбонлари” каби йўналишларда ҳам рейтинг эълон қилишни бошлади.

Жорий йил баскетбол юлдузи Леброн Жеймс “Йил спортчиси” деб эълон қилинди

Мавзуга оид