Жаҳон | 17:20 / 21.12.2020
15400
1 дақиқада ўқилади

Марказий Африка республикаси ҳукумати мамлакатга Россиянинг юзлаб ҳарбийлари етиб келганини маълум қилди

 Россия қўриқлаш ташкилотларининг хусусий жангчилари МАР президенти Фостен Арканж Туадерани қўриқлайди, россиялик ҳарбий маслаҳатчилар эса маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Фото: РИА Новости

Россия Марказий Африка республикасига бир неча юз нафар ҳарбийларини ва ҳарбий техника жўнатди, деб маълум қилди МАР ҳукумати вакили Анж Максим Казаги.

Le Figaro нашрининг ёзишича, гап мунтазам қўшинлар ҳарбий хизматчилари ва оғир ҳарбий техника ҳақида бормоқда.

Казаги мамлакатга келган ҳарбийларнинг аниқ сонини айтмаган. Унинг қўшимча қилишича, Руанда ҳам МАРга бир неча юз нафар аскарини жўнатган.

Россия қўриқлаш ташкилотларининг хусусий жангчилари МАР президенти Фостен Арканж Туадерани қўриқлайди, россиялик ҳарбий маслаҳатчилар эса маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш билан шуғулланади, деб ёзади Le Figaro.

Ўтган шанба куни ҳукуматга қарши бўлган исёнчилар мамлакат пойтахтидан 107 километр узоқликда жойлашган Мбаики шаҳрини ўз назоратларига олди. Бундан аввал эса Бода шаҳрини эгаллашганди.

Мавзуга оид