Майкл Пенс Трампни ҳокимиятдан четлатишдан бош тортди
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс демократлар ундан талаб қилгандек президент Доналд Трампни ҳокимиятдан четлатишдан бош тортди. Бу ҳақда Пенснинг конгресснинг вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосига йўллаган мактубида айтилган.
Аввалроқ Пелоси бошчилигидаги демократлар Пенсни Трампни конституцияга 25-тузатма билан ўз лавозимидан четлатишга чақиришган. “Мен вазиятнинг бундай тус олиши мамлакат манфаатларига жавоб беради ёки конституциямизга тўғри келади, деб ўйламайман”, деб ўз қарорини тушунтирган Пенс.
“Ўтган ҳафта мен ўз ваколатларим доирасидан чиқиб, сайлов натижаларини белгилашим учун менга ўтказилган босим олдида таслим бўлмадим ва ҳозир ҳам вакиллар палатасининг мамлакатимиз учун ҳозирги жиддий вақтда сиёсий ўйинлар ўйнашга қаратилган саъй-ҳаракатларига ён босмайман”, деб айтган АҚШ вице-президенти.
Аввалроқ Пенс конгресснинг 2020 йил ноябрда ўтган президент сайловлари натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилишида раислик қилган. Ўшанда Трамп ундан Жо Байденнинг ғалабасига олиб келган сайловлар натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилган. Бироқ Пенс Трампга рад жавобини берган ва йиғилиш натижаларига кўра кейинги президент Байден бўлишини эълон қилган.
25-тузатмага кўра, вице-президент президентнинг лаёқатсизлиги ёки муддатдан аввал ваколатлари тугатилган вазиятда унинг ўрнини эгаллайди. Таъкидланишича, ушбу тузатманинг Трампга нисбатан қўлланиши имконияти унинг маъмуриятининг баъзи вакиллари томонидан ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
18:22
Дания Трамп баёнотидан кейин Гренландия мудофааси харажатларини оширди
16:18 / 24.12.2024
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
09:53 / 24.12.2024
Гренландия бош вазири Трампнинг оролни АҚШга сотиш ғоясини рад этди
19:00 / 23.12.2024