Энергетика вазири истеъмолчиларга мурожаат қилди
Жорий йилнинг 19 январь куни бўлиб ўтган брифингда энергетика вазири Алишер Султонов ҳаво ҳарорати пасайганда энергия ва газ таъминотида узилишлар бўлишига изоҳ берди ҳамда истеъмолчилардан биргаликда ишлашни сўради.
Унинг таъкидлашича, ҳаво ҳарорати пасайиши билан уй-жойлардаги иситиш тизимида муаммо мавжуд бўлса, одамлар уйини иситиш учун қўшимча электр мосламаларини қўшишни бошлайди, газ плиталарини узоқ вақт қўшиб қўйишади. Бу ҳолат табиий газ босимининг пасайиб кетишига, шунингдек электр энергияси таъминотида узилишларга олиб келади.
“Бугунги кунда турли ностандарт мосламалар ишлатилганда, жуда кўп энергия кўчани иситишга кетяпти. Бунақа ҳолатда биз газни ҳам, электрни ҳам етказиб беролмаймиз. Ишлаб чиқаришни қанча кўпайтирсак ҳам. Истеъмолчилардан биргаликда ишлашни илтимос қилардим. Кутилаётган 1 ҳафта-10 кунлик совуқни яхши ўтказиб олишга бизда ҳамма имкониятларимиз мавжуд”, - дея истеъмолчиларга мурожаат қилди вазир.
Аввалроқ, Алишер Султонов 10 кун ичида мамлакат аҳолисига 2 318,7 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
15:18 / 14.12.2024
10 кун ичида Ўзбекистоннинг энергетика хавфсизлиги концепцияси ишлаб чиқилади
10:21 / 07.06.2024
FT Украина энергетикасининг ярми йўқ қилингани ҳақида хабар берди
19:05 / 06.06.2024
Истеъмолчиларга базавий меъёрдан ортиқ ишлатилган газ-свет ҳақида SMS юборилмоқда. Бу қандай ишлайди?
08:34 / 05.06.2024