Халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлида пойга уюштирган шахслар жазоланди
Жорий йилнинг 19 январ куни ижтимоий тармоқларда Нукусда Mercedes-Benz ва Malibu ҳайдовчилари пойга уюштиргани ҳақида маълум қилинган видеолавҳа тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ушбу видеолавҳа ўрганиб чиқилганини маълум қилди. ЙҲХББ ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 январ куни Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 халқаро аҳамиятдаги автомобил йўлида Mercedes-Benz S400 автомобили ҳайдовчиси С.Ж. ва Malibu автомобили ҳайдовчиси А.А. йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит бериб, пойга уюштирган ва қоидабузарлик содир этган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилгани ва қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилгани айтилади.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни сўраб, қоидаларни четлаб ўтганларга жазо чораси кўрилишини эслатиб ўтамиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024