Спорт | 14:06 / 24.01.2021
14187
2 дақиқада ўқилади

Ўртоқлик ўйини. «Пахтакор» «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

БААнинг Дубай амирлигида Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг амалдаги чемпионларининг хориж йиғини доирасидаги дастлабки ўртоқлик баҳсида Сергей Семак бошқарувидаги «Зенит» «Пахтакор» устидан йирик ҳисобда зафар қучди. Мостовойнинг дубли ва Крапухиннинг голи питерликларга ғалаба келтирди.

Қайд этиш жоиз, Дубайда ўтган учрашувни Tribuna.uz мухбирлари ҳамда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов стадиондан кузатиб боришди. Шунингдек, ушбу баҳсни россиялик таниқли шарҳловчилар Константин Генич, Денис Казанский, Роман Гуцайт ва Нобель Арустамян стадиондан шарҳлашди.

24 январь (якшанба)
Ўртоқлик ўйини. БАА. Дубай
«Пахтакор»  - «Зенит» (Россия) - 0:3
Голлар
: Мостовой 2, 57 пенальти, Крапухин 17.
«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожимат Эркинов, Холматов, Асадбек Собиржонов, Эрен Дердийўқ.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Элдор Суюнов, Азмиддинов, Чобанов, Шерзод Аъзамов, Акромжон Комилов, Владимир Козак, Ҳ.Иминов, Розиев, Ш.Темиров, Иброҳимхалил Йўлдошев, Ҳошимов.
«Зенит»: Васютин, Чистяков, Прохин, Сазонов, Сантос, Круговой, Барриос, Оздоев, Шамкин, Крапухин, Мостовой.

Мавзуга оид