Жаҳон | 19:38 / 24.01.2021
6675
1 дақиқада ўқилади

Хитойда олтин конидаги портлашдан 2 ҳафта кейин 11 кончи қутқариб олинди

Хитойнинг Шандун провинциясида 11 январда портлаш юз берган олтин конидан 11 кончи тирик ҳолда юзага чиқариб олинди. 

Фото: Global Look Press/Chen Hao

“Синьхуа” ахборот агентлигининг хабар беришича, биринчи кончи 24 январ маҳаллий вақт билан соат 11:13да юзага чиқарилган. Эркак оғир аҳволда шифохонага етказилган. 

Қутқарув амалиётига 633 киши ва 407та техника жалб қилинган.

Портлаш юз берганда конда 22 киши бўлган. Қутқарувчилар 12 кончи билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлишган. Улардан бири кейинроқ вафот этган. Яна 10 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. 

Мавзуга оид