1 февралдан бошлаб бензин нархи ошиши кутиляпти
2021 йил 1 феврал кунидан бошлаб нефт маҳсулотларида акциз солиғи ставкалари ошиши эълон қилинди.
Ўзбекистон миллий валютасида белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари жорий йилнинг 1 феврал кунидан бошлаб ошиши маълум қилинди.
Хусусан, айрим нефт маҳсулотларининг оширилган солиқ ставкалари эндиликда қуйидагича бўлади:
- 1 тонна Аи-80 бензини 240 минг сўм (2021 йил 1 январдан 200 минг сўм эди);
- 1 тонна , Аи-92, Аи-93 ва Аи-95 бензини 275 минг сўм (2021 йил 1 февралга қадар 250 минг сўм);
- 1 тонна дизел ёнилғиси 240 000 сўм (40 минг сўмга қимматлайди).
Аввалроқ пандемия сабабли миллий валютада белгиланган айрим акциз солиғи ставкалари 2020 йилнинг апрел-май ойларида оширилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг февралида оширилиши кутилаётганлиги маълум қилинганди.
Юқоридаги ўзгаришлар республикада оммабоп бўлган Аи-80 бензини мисолида 1 тоннаси 127 050 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 146 108 сўмга) ёки 1 литри 95 сўмга (ҚҚСни ҳисобга олганда 110 сўмга) ошиши мумкин.
Маълумот учун, 2020 йилда республикада 1 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилган.
Товар-хомашё биржасида ўтказилган савдолар якунига кўра, биржа савдоларига 30 минг 426 тонна Аи-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 6 минг 520,5 тоннаси, яъни 21,4 фоизи сотилди.
Аи-80 маркали автомобил бензинининг бошланғич нархи кўтарилганлиги сабабли унинг ўртача кунлик нархи ҳам маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 миллион 763 минг сўмдан 5 миллион 822,5 минг сўмгача ёки 1,0 фоизга ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 5 миллион 767,9 минг сўмни, АИ-91 – 6 миллион 958,2 минг сўмни ташкил этди. Оширилган солиқ ставкалари қўлланилган ҳолда, бензин нархи улгуржи савдода тахминан 1-2 фоизга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтирилишича, автомобил бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:35 / 16.12.2024
Биржага чиқарилаётган бензин ҳажми тўрт баробар оширилди
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
17:57 / 12.12.2024