Ўзбекистон | 08:40 / 29.01.2021
18265
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан боғча пули ўртача 15 фоизга ошиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон бош вазири ва Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёнига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қарор лойиҳасида 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, амалда давлат мактабгача таълим ташкилотларига ота-оналар тўловидан тушган маблағлар тўлиқлигича болани овқатлантириш харажатларига йўналтириб келинмоқда.

“2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга асосан 2021 йилда истеъмол нархлари индекси 9-10 фоиз миқдорда бўлиши прогноз қилинган.

Шунга кўра, қарор лойиҳасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоиз ошириш кўзда тутилган.

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманларида жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар тўлови миқдорлари икки баравар камайтирилган ҳолда белгиланиши назарда тутилмоқда.

Мавзуга оид