Жаҳон | 15:42 / 04.02.2021
4643
2 дақиқада ўқилади

Форс кўрфази мамлакатларида коронавирус чекловлари яна кучайтирилмоқда

Саудия Арабистонида тўй ва базмлар ўтказиш тақиқланди, савдо марказлари ва спорт заллари 10 кунга ёпилди, ресторанларда зиёфатлар бериш ман қилинди.

Фото: AP Photo/Amr Nabil

Форс кўрфазидаги қатор мамлакатлар коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли чеклов чораларини кучайтирмоқда, деб хабар берди Associated Рress (AP) агентлиги.

Саудия Арабистонида тўй ва базмлар ўтказиш тақиқланди, савдо марказлари ва спорт заллари 10 кунга ёпилди, ресторанларда зиёфатлар бериш ман қилинди. Қироллик ҳукумати чеклов чоралари узайтирилиши мумкинлигини маълум қилди.

Саудия Арабистонида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 368 мингта ҳолат қайд этилган, 600дан ортиқ киши вафот этган.

Кувайтда 7 февралдан бошлаб хориж фуқаролари учун чегаралар икки ҳафтага ёпилади. Тижорат муассасалари иш вақти чекланди, спорт заллари ва соғломлаштириш клублари ёпилди, 25 февралда нишонланадиган Кувайт миллий кунига бағишланган байрам тадбирлари бекор қилинди. Мамлакатда касаллик юқтириш ҳолатлари 166 мингдан ошган, 950 бемор вафот этган.

Қатар ва Уммонда ҳам чеклов чоралари жорий этилмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, аҳолининг асосий қисмини ёшлар ва мигрант ишчилар ташкил этувчи бу мамлакатларда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи паст. Аммо янги йил байрамидан сўнг бу давлатларда касаллик юқтириш ҳолатлари ошган.

Мавзуга оид