Жаҳон | 22:32 / 04.02.2021
8301
1 дақиқада ўқилади

Сомалида чигирткалар босқини сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг билдиришича, шамол ва ёмғирлар чўл чигирткаларининг кўпайишига қулай шароит яратган.

Фото: Reuters

Сомалида чўл чигирткалари ёпирилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Garowe янгиликлар портали хабар берди.

Фавқулодда ҳолат мамлакат қишлоқ хўжалик вазирлиги томонидан эълон қилинган.

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO) билдиришича, шамол ва ёмғирлар чўл чигирткаларининг кўпайишига қулай шароит яратган.

"Ҳашаротлар барча ҳудудларга тарқалиб, ҳосилни йўқотиш хавфини туғдирмоқда", - дейилади ташкилот баёнотида.

Чўл чигирткалари энг хавфли зараркунанда бўлиб, уларнинг галалари йўлида учраган ўсимликларни еб битириб, суткасига 150 километр масофани босиб ўтиши мумкин.  

Мавзуга оид