Ўзбекистон | 17:12 / 05.02.2021
8160
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 30 июль Халқлар дўстлиги куни деб белгиланмоқда

«Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида маъқулланди.

Қонунга асосан, 30 июль Ўзбекистонда Халқлар дўстлиги куни деб белгиланмоқда.

Маълумот учун, БМТ Бош Aссамблеяси 2011 йилда қабул қилган резолюцияда халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларга илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 130дан зиёд миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия аъзолари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 та миллий маданий марказ бор.

  • Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ишлаб чиққан эди.

Мавзуга оид