Иқтисодиёт | 20:59 / 11.02.2021
5695
5 дақиқада ўқилади

Суякли мол гўшти 65 минг, қўй гўшти 78 минг сўмгача. Статқўм бозорлардаги нарх-навони маълум қилди

Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, тухум ва пиёз нархлари арзонлашгани маълум бўлган.

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 10 феврал куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Суякли мол гўшти 45 минг сўмдан 65 минг сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг суякли мол гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори» ва Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори» расталарида (45 минг сўм) қайд этилган. Суякли мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Эски Жўва деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (65 минг сўм) кузатилган.

Қўй гўшти 48 минг сўмдан 78 минг сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори» (48 минг сўм) арзонлаштирилган расталарида рўйхатга олинган. Энг юқори нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (78 минг сўм) кузатилди.

Картошка 2 минг 800 сўмдан 6 минг сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 минг 800 сўм) қайд этилган. Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 минг сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 минг 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори» ва Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (1000 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи (3 минг 500 сўм) кузатилди.

Сабзи 1 000 сўмдан 4 минг сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Фарғона шаҳрининг «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори»да  (1 000 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (4 минг сўм) қайд этилди. 

Тухум 6 минг сўмдан 15 минг сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида(6 минг сўм) қайд этилди. Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Эски Жўва деҳқон бозори»да (15 минг сўм)кузатилган.

Гуруч 5 минг сўмдан 18 минг сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 минг сўм) қайд этилган. Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори», «Эски Жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (18 минг сўм). 

Ўсимлик ёғи 11 минг сўмдан 19 минг сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски Жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 11 минг сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 19 минг сўм) кузатилди.

Шакар 6 минг 500 сўмдан 8 минг сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (6 минг 500 сўм) қайд этилди. Максимал нарх эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Янгийўл шаҳрининг «Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 минг сўм) кузатилди.

Мавзуга оид