Ўзбекистон | 08:00 / 25.02.2021
6877
1 дақиқада ўқилади
ЙҲХББ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, республика ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совиганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:
- заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликни;
- зарурат билан чиққан вақтда ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишни;
- газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликни;
- пиёдаларга эътиборли бўлишни, пиёдалардан эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликни;
- барча автомобил йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлиш сўралган.
«Яна бир бор заруратсиз автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз», дея якунланади маълумот.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
10:06 / 24.11.2024
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
18:44 / 12.11.2024