Жамият | 18:14 / 26.02.2021
4553
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўтган йил 233 нафар қидирувдаги шахс ушланган

Самарқанд вилоятида 2020 йил давомида, жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 233 нафари ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати йиллик сарҳисобида маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2020 йил 12 ой давомида вилоятдаги 1 100 та маҳалланинг 673 тасида ёки 61,2 фоизида жиноят содир этилмаган. 101 тасида ёки 9,2 фоизида жиноятлар сони камайган. 72 тасида ёки 6,5 фоизида жиноятлар сони 2019 йилда содир этилган жиноятлар сони билан тенг бўлган.

Бундан ташқари, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш ва бошқа ҳаракатлар қилишга қарши курашиш борасида ўтказилган тадбирлар натижасида 2020 йил давомида 97,7 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар далилий ашё тариқасида олинган.

Мавзуга оид