SpaceX’нинг Starship кемаси прототипи қўнгандан кейин портлаб кетди
SpaceX компаниясининг Ой ва Марсга парвозлар учун ишлаб чиқилаётган Starship фазовий кемаси прототипи суборбитал синов парвозини бажариб, ерга қўнгандан бир неча дақиқа ўтиб портлаб кетди.
Starship SN10 кемаси парвози компаниянинг Техас жанубидаги Бока-Чика аҳоли пунктида жойлашган полигонидан амалга оширилган. Кема синов доирасида 10 км баландликка кўтарилган. Бутун парвоз 6,5 дақиқа вақт олган.
Бироқ кема илк бор муваффақиятли қўнишни амалга оширгач, бир неча дақиқадан кейин алангаланиб, портлаб кетган.
SpaceX асосчиси Илон Маск буни двигателнинг тортиш кучи нотўғри созлангани билан тушунтирган.
Кеманинг 2020 йил декабрда ўтказилган 2та синов парвози вақтида ҳам қурилмалар парвоз майдончасига қўниши билан портлаб кетган.
Кўп маротаба қўлланувчи Starship кемаси Ой ва Марсга одамларни етказиш учун мўлжалланган бўлиб, ўз бортига 100 нафаргача одам олиши мумкин. Маскнинг таъкидлашича, кема 2026 йилдаёқ Марсга одамларни етказа олиши мумкин.
Мавзуга оид
22:21 / 17.12.2024
SpaceX ракетаси янги авлод GPS сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
20:07 / 16.12.2024
WSJ: Илон Маск ўз компанияси АҚШ ҳарбийлари ва разведка топшириғи билан космосга нималар жўнатаётганини билмайди
22:55 / 11.12.2024
Илон Маск 400 миллиард доллардан ортиқ бойликка эга дунёдаги биринчи одамга айланди
17:20 / 20.11.2024