Жамият | 22:51 / 13.03.2021
11629
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ томонидан маълум қилинишича, бунга кўп миқдорда қор ёғаётгани ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлган.

«Об-ҳаво ўзгариб, қор ёғишда давом этаётганлиги сабабли, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтиқорача» довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Тахтиқорачадан ўтган йўл М39 Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг бир қисми ҳисобланади.

Мавзуга оид