Instagram катта ёшли фойдаланувчиларнинг нотаниш ўсмирларга хабар ёзишини тақиқлайди
Агар катта ёшли фойдаланувчи нотаниш ўсмирга хабар ёзишга уринса, унга шахсий хабари етказилмагани тўғрисида хабарнома келади.
Instagram ижтимоий тармоғи ёш аудиториянинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги сиёсатни жорий этади, деб хабар берилмоқда компания блогида.
Унга мувофиқ, катта ёшли фойдаланувчилар ўзларига обуна бўлган ёш фойдаланувчиларгагина шахсий хабар жўнатишлари мумкин бўлади.
Агар катта ёшли фойдаланувчи нотаниш ўсмирга хабар ёзишга уринса, унга шахсий хабари етказилмагани тўғрисида хабарнома келади.
Бундан ташқари, ёш фойдаланувчилар 18 ёшдан кичикларга кўп маротаба дўстлик таклифи жўнатган катта ёшлилар тўғрисида огоҳлантирилади.
Қайд этилишича, ушбу функция айрим мамлакатларда март ойидаёқ ишга тушади.
Мавзуга оид
22:30 / 02.01.2025
“Чумоли”: нолдан кўтарилган йигитлар ҳикояси
19:29 / 02.01.2025
Тошкентда блогер «контент учун» ҳожатхона қоғозлари билан экологияга зарар етказди
00:12 / 20.10.2024
Instagram ҳеч қандай изоҳсиз эски видеоларни скриншотларга айлантириб қўймоқда
21:28 / 17.10.2024