Жаҳон | 17:19 / 30.03.2021
12299
1 дақиқада ўқилади

Сувайш канали очилганидан сўнг ундан дастлабки кемалар сузиб ўтди 

Канал маъмурияти раҳбари Усома Робининг сўзларига кўра, тирбандликдан халос бўлиш учун уч ярим кунгача муддат керак бўлиши мумкин. 

Фото: Reuters

Сувайш канали очилганидан сўнг ундан дастлабки кемалар муваффақиятли сузиб ўтди. 

Қайд этилишича, олти кундан буён навбат кутаётган улкан кемалар Ўртаер денгизи томондан Мисрнинг Исмоилия шаҳри яқинидаги Тимсоҳ кўлига кириб келган. Соат 15:00 ҳолатига тўртта контейнер ташувчи кема канал орқали ўтган. 

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳозирда Исмоилия шаҳрида экани айтилмоқда.  

Юк кемаларидан иборат тирбандликни бартараф этиш мақсадида канал тўхтовсиз ишлайди. Душанба куни кечқурун бу ерда камида 422та кема тўпланган бўлиб, канал маъмурияти раҳбари Усома Робининг сўзларига кўра, тирбандликдан халос бўлиш учун уч ярим кунгача муддат керак бўлиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, узунлиги 400 метрли Ever Given контейнер ташувчи кемаси 23 март куни каналга кўндаланг туриб қолганди. Кема 29 март куни саёзликдан чиқарилди.

Мавзуга оид