Ўзбекистон | 11:40 / 06.04.2021
5963
2 дақиқада ўқилади

Азиз Воитов: Ўзбекистонда «инвестицион оазис» яратилди

Фото: Азиз Воитов

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари Азиз Воитовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида «инвестицион оазис» яратилди.

«Ўзбекистон ҳудудида биз 22та эркин иқтисодий зона ва 328та саноат зонасидан иборат инвестицион оазисни яратдик, уларда қулай ишбилармонлик муҳити, кенг ҳуқуқий кафолатлар тизими ва зарур инфратузилма мавжуд», деди у «Иннопром» кўргазмасида. 

Воитовнинг таъкидлашича, ҳукумат саноатни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнини давом эттириш, юқори технологияли тармоқларни жадал ривожлантириш ва энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ниятида. 

«Шу муносабат билан, Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш ва бошқариш трансформацияси амалга оширилмоқда. Янги ислоҳотлар босқичига ўтиш иқтисодиётни либераллаштириш тамойилларига асосланган ҳолда, бозорнинг янги механизмларини кенг жорий этиш, шунингдек давлат ролини қисқартириш ва хусусий секторнинг иқтисодиётдаги иштирокини кенгайтириш орқали рўй бермоқда», дея қўшимча қилди Воитов.

Аввалроқ, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов вакцинацияга қарамай, COVID-19 пандемияси 2021 йилда тугамаслигини маълум қилганди.

Мавзуга оид