Ўзбекистон | 12:37 / 10.04.2021
5670
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик 10 нафар ўқувчи 2021 йил 25 март куни Россия давлатида бўлиб ўтган “Деталька-2020” рақамли технологиялар, таълим роботлари ва неротехнологиялар олтинчи халқаро танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Онлайн тарзда ўтказилган халқаро танловда 25та давлатдан жами 437 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этган бўлиб, халқаро танлов 3та ёш тоифасида ва 2та йўналишда ўтказилган.

Танловнинг “Энг яхши муҳандислик ечими” номинацияси бўйича Тошкент шаҳридан иштирок этган Ситора Исломова (жамоа сардори), Амирбек Рўзимуҳаммадов, Владимир Будников, Лазизбек Бозоров, Журъат Муҳаммаджонов биринчи ўринни эгаллади.

“Энг яхши технологик лойиҳа” номинацияси бўйича биринчи ўринни Тошкент вилоятидан иштирок этган Сардор Абдутоҳиров, Беҳрузбек Исматуллаев, Комронбек Умарқулов, Жасур Худойбердиев, Руслан Юсупов қўлга киритди.

Мавзуга оид