Ўзбекистон | 14:54 / 13.04.2021
8119
1 дақиқада ўқилади

Бухоро шаҳридаги 2 та кўчага Ўктам Барноев ва Карим Камолов номи берилди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгашининг бўлиб ўтган XXXVIII сессиясида депутатлар томонидан Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасининг номини Ўктам Барноев номига ўзгартириш таклифи маъқулланди.

Шунингдек, сессияда шаҳарнинг Ғиждувон кўчасини Карим Камолов номи билан аташ тўғрисидаги таклиф қўллаб-қувватланди. 

Ўктам Барноев 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган, 2020 йил февралида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди. У коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг инсульт кузатилган, шундан кейин у даволаниш ва бош миясида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга олиб кетилган ва ўша ерда даволаниш вақтида оламдан ўтганди.

Карим Камолов эса 2017 йил Бухоро вилояти Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган. 2020 йил февраль ойи охирида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси сифатида иш бошлаганди.

Мавзуга оид